Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар адирликда узумзор барпо этилиб, 4000 оилага 20-25 сотихдан бўлиб берилади

×

 2022-03-25 18:28:36    180

PDF yuklash
Chop etish


Янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар адирликда узумзор барпо этилиб, 4000 оилага 20-25 сотихдан бўлиб берилади Эскиараб қишлоғининг тепа қисмида қир-адирликларда янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Параллел равишда тик қудуқ бурғулаш ишлари олиб борилмоқда. дастлабки қудуқдан сув чиқарилди. Ўзлаштириладиган майдон 20-25 сотихдан 4000 оилага 25 миллион сўмлик 7 йиллик имтиёзли кредит асосида бўлиб берилади. Бунда ҳар бир деҳқон хўжалигига бетон шпалер устунлар ўрнатилиб, ток кўчатлари экилган ҳамда томчилаб суғориш тизими ўрнатилган ҳолда тақдим этилади. Узумзорлар бириктириб бериладиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари хулосалари олиниб, мактаб битирувчилари, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асосий эътибор қаратилади. Адирликни ўзлаштириш, токзорларни барпо этиш ҳамда фуқаролар рўйхатини шакллантириб, участкаларни бўлиб бериш бўйича барча қизғин ишлар олиб борилмоқда. Янги ўзлаштирилаётган токзорлардан олиш учун ҳудудингиздаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилинг!