Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

×

 2022-03-25 18:27:20    187

PDF yuklash
Chop etish


Қаҳҳоржон ота Маърупов, Абдусалом ота Нуриддинов ва Тўланбой ота Шокировлар Иккинчи Жаҳон урушининг Олтиариқлик тирик афсоналаридир! Наврўз байрамида меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатлари янада намоён бўлади. Бугун Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев тумандаги сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Олтиариқлик Икккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари хонаданида бўлиб, уларни Наврўз байрами билан табриклади. Мард ва жасур боболарга байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Иккинчи жаҳон урушида озодлик учун кураш олиб борган ва юз билан юзлашаётган бу нуронийлар мазмунли суҳбат давомида юртимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оламшумул ислоҳотларни ўз ҳаётларида сезаётганликларини, ҳамиша эъзозу эҳтиромда эканликларини фахр билан таъкидладилар. Шунингдек, қўлларини дуога очиб, мамлакатимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлишини Яратгандан сўрадилар.