Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқда маҳалла ёшлари ҳоким кубоги учун баҳслашди

×

 2022-03-25 18:25:49    179

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини оммавий спортга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев ташаббуси билан тумандаги 1-сектор ҳудудидаги 22 та маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар ўртасида спортнинг футбол турлари бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди. Қарийб 10 кундан ортиқ давом этган мусобақанинг бугун финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичига Беруний маҳалла фуқаролар йиғинининг “Анвар Обиджон” ва Тошобод маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тошобод” жамоалари етиб келди. Полосон қишлоғидаги “Imkon-arena” ўйингоҳида ўтказилган ўзига хос қизғин, муросасиз учрашувнинг ғолиби асосий вақтда аниқланмади. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва пеналтилар сериясига мурожаат қилинди. Пеналтилар сериясида “Анвар Обиджон” жамоаси мутлоқ ғолиб бўлиб, “Ҳоким кубоги”ни қўлга киритди. Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев, сектор раҳбарлари, спорт ихлосмандлари, футбол жамоаларининг томошабинлари иштирок этди. – Мусобақани ўтказишдан мақсад ёшларнинг спортга бўлган меҳрини янада ошириш, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишини таъминлаш ва спортнинг оммабоплигига эришишдан иборат. Спорт мусобақалари 1-сектор ҳудудида бошланди ва бу барча секторлар ҳудудида бўлиб ўтади, – деди туман ҳокими ғолибларни тақдирлаш маросимида. Мусобақа ғолибларига кубок, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.