Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёшлар билан учрашди
2022-03-19 08:28:17 347
Олтиариқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шамсиддин Турдалиев сектор биносида Тинчлик шаҳарчасида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди Мулоқотда сўз олган туман ҳокими мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ташкил этилгани, жамғарма маблағларидан давлат дастурлари тадбирларини молиялаштириш, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, туман ҳокими ёшлар билан бўлган мулоқотда иш билан банд бўлмаган ёшларга узумчилик ва мева-сабзавотчилик учун очиқ электрон танлов орқали ижарага ер берилаётганини таъкидлаб, ёшларни фаол бўлишга, бугунги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида боқимандалик кайфиятига берилмаслик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликка чақирди. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини Ниҳол кўчасида истиқомат қилувчи Марҳабохон Йўлчиева сўз олиб оиласи ижтимоий қийналган ҳамда икки нафар фарзанди олий ўқув юртида тўлов-контракти асосида ўқиши сабабли ўғли Илҳомжон “Ёшлар дафтари”га киритилгани ва унинг бу йилги тўлов-контрактининг 50 фоизи Олтиариқ тумани ҳокимлиги ва туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилганини айтиб, бу ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбари ҳамда туман ҳокимлигига миннаддорчилик билдирди.