Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ «ҚЎРИҚЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

 2024-01-20 09:36:50    970

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда қўриқлаш фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини, жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш хизматларини кўрсатиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш мақсадларида «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унда қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш асослари ҳамда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамлаб қўйилди.
Мазкур Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим нормаларини «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 5, 464-модда, № 10, 979, 982-моддалар) 37-моддаси биринчи қисми «в» бандининг ўзбекча матнидаги «соқчиликдаги» деган сўз «қўриқлашдаги» деган сўз билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «соқчиликнинг бўлинмаси» деган сўзлар «қўриқлаш бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 252-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг» деган сўзлар «идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 284-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 287-модданинг 3-бандидаги «ҳарбий соқчиликнинг» деган сўзлар «ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «ҳарбий соқчилик» деган сўзлар «ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ҳарбий соқчилик» деган сўзлар «ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 291-модда биринчи қисмининг «ж» бандидаги «ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг» деган сўзлар «ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.