Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒОЛИБЛАРНИНГ СОВҒАСИ ҲАММА УЧУН

×

 2023-07-31 16:30:27    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқлик спортчилар "Беш муҳим ташаббус" олимпиядаларида фаол иштирок этиб, кетма-кет ғолибликни қўлга киритмоқдалар.

Президентимизнинг ташаббуси билан ғолиб спортчиларни рағбатлантириш ҳамда улар яшаётган худудудларда ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида спорт иншоотлари қурилиши учун пул маблағлари ажратилмоқда.

Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Н.Хакимов Олтиариқ туманида бўлиб, ана шундай "Президент совғалари" барпо этилаётган спорт иншоотлари билан танишди.

Устоз МФЙда 368 миллион сўм қийматга эга бўлган Универсал спорт майдончаси, Зархал МФЙдаги 30-мактаб худудига қурилаётган ана шундай спорт майдончаси, Гулистон МФЙдаги, Жўрак МФЙдаги Стрит-воркаунт майдончалари шулар жумласидандир.

Бошқарма бошлиғи спорт майдончаларида амалга оширилаётган ишлар, ёшларга яратилаётган шароитлардан мамнун бўлиб, олтиариқлик спортчиларга келгуси мусабақаларда ҳам омад тилади.