Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОЛТИАРИҚ” БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОХИДА КАМОНДАН ОТИШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-07-10 11:29:49    142

PDF юклаш
Чоп этиш


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қорорига асосан Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа бўйича Олтиариқ туман қўриқлаш бўлими ходимлари “Олтиариқ” болалар соғломлаштириш оромгохида дам олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида “Камондан отиш” спорт туридан “Махорат” машғулоти ўтказдилар. Машғулотда  оромгохда дам олаётган 35 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

      Шунингдек, оромгоҳдаги болалар иштирокида "Беш муҳим ташаббус" доирасидаги китобхонлик, компютер саводхонлиги, рассомчилик, спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди. Қўриқлаш хизмати мутахассис, ходимлари томонидан қизиқарли спорт машғулотлари болаларга намунали тарзда намойиш этилди. Зукко ва чаққон ўқувчи ёшлар ўртасида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди.

      Тадбирлар давомида болалар ва осойишталик посбонлари ўртасида савол-жавоб, мулоқотлар ўтказилди. Ватанпарварлик, бурчга садоқат, касб танлаш каби мавзуларда қизиқарли маълумотлар берилди.