Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Маънавият карвони” доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбир иштирокчилари туман маданият уйида
2023-04-01 09:24:07 231
“Маънавият карвони” доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбир иштирокчилари туман маданият уйи фойесида олтиариқлик истеъдод эгалари билан дилдан суҳбатлашдилар. Ушбу суҳбат жараёнида тумандаги 6-мактаб ўқувчиси Америка қўшма штатлари, Бирлашган араб амирликлари, Буюк Британияда жойлашган нуфузли университетларнинг 15 тасига қабул қилиниб, умумий миқдорда 642 минг доллар грантга эга бўлган Гавҳарой Ҳомиджонова ҳам иштирок этиб, ўзининг эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Ижодкор ва санъаткорлар давра қуришиб, ўзларининг репертуарларидан хиргойи қилишиб, ўзаро фикрлар алмашдилар. Янги конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда санъат аҳлининг ўрни ва роли ҳақида фикр юритдилар.