Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари!
2023-04-01 09:22:29 247
Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари!
Фарғонада Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида Маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда. 31 март куни фестивал тадбирлари Олтиариқ туманида ҳам бўлиб ўтди. Дастлаб Файзиобод МФЙ худудида жойлашган 18-умумий ўрта таълим мактабида гала концерт дастури ва тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Файзиобод ва Устоз маҳалалалари аҳолиси, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Марказ тарғиботчилари, профессор-олимлар, олтиариқлик эл суйган санъаткор ва шоирлар томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ҳамда шеърлар барчага байрамона кайфият улашди. Тадбирда сўзга чиққанлар янги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти, шунингдек, юртимизда охирги йиллар мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, ҳаётий мисоллар билан фуқароларга етказдилар.
https://t.me/Oltiariq_manaviyat