Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИЖТИМОИЙ МАСАЛА-ДОЛЗАРБ

×

 2023-03-31 08:13:42    151

PDF yuklash
Chop etish


ИЖТИМОИЙ МАСАЛА-ДОЛЗАРБ
Олтиариқ туман марказий Маданият саройида молия, солиқ, банк муассасалари, қурилиш, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимлари иштирокида мамлакатимизда ўтказиладиган умумхалқ Референдуми ҳамда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тарғиботи юзасидан семинар-трейнинг ўтказилди. Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Б.Раҳмоналиев, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор М.Баратов, халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши котибият мудири Ў.Отабоев, туман кенгаши депутати А.Набиевлар томонидан конституциянинг янгиланишига сезилган зарурий эҳтиёжлар ҳамда унда назарда тутилган ижтимоий соҳана оид ижобий ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг саволлари юзасидан мулоқотлар ўтказилди. 
Ф.РаҳмоналиевТуман кенгаши котибияти бош мутахассиси.