Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ҲАҚИДА
2023-03-31 08:12:44 235
КОНСТИТУЦИЯДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ҲАҚИДА
Туман марказий Маданият саройида Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда 30-апрель куни ўтказиладиган умумхалқ Референдуми тарғиботи бўйича мулоқот ўтказилди.Унда тумандаги меҳнат фахрийлари, фаол нуронийлар вакиллари ҳамда маҳалла оқсақоллари иштирок этдилар.Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Б.Раҳмоналиев, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор М.Баратов, халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши котибият мудири Ў.Отабоевлар янги таҳрирдаги конституциянинг аввалгисидан афзал жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумотлар беришди. Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқчиллиги, фуқаролар манфаатлари ҳар нарсадан устунлиги ҳақида гапиришди.