Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев ҳамда Фарғона вилоят суди судьяси Ф.Сиддиқовалар иштирокида учрашув

×

 2023-03-31 08:04:15    221

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев ҳамда Фарғона вилоят суди судьяси Ф.Сиддиқовалар иштирокидаҳОлтиариқ тумани Педогогика коллежи биносида “Янгиланаётган Конституция-инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ҳуқуқий жиҳатдан мустахҳкамлайди” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жабҳаларида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ҳамда давлат органлари устидан таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.Бугунги кунда юртимизда Конституциявий ислоҳотлар олиб борилиб, бевосита халқимизнинг таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси тайёрланди.Хусусан, Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги белгиланмоқда.Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича янги кафолатлар белгиланмоқда.Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкинмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.Янги Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин. Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Шунингдек, янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.Фуқароларга суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.Конституцияга концептуал аҳамиятга эга кўплаб янги ўзгартиришлар киритилаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, Конституциямизни янги таҳрирда қабул қилишимиз юридик жиҳатдан ҳам, мантиқий жиҳатдан ҳам тўғри қарор ҳисобланади.Энг муҳими, ушбу барча масалалар референдум орқали ҳал қилинади. Янги таҳрирдаги Конституция бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга киритиладиган биринчи ҳужжат бўлади.