Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади.
2023-03-30 16:43:36 234
"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, 2023 йилда:
муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.
2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.
2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:
боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.
Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногиронлиги бўлган шахс деб топганда уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.
“Юридик ёрдам” ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам бериш учун алоҳида мурожаат бўлими яратилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 июнгача ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчиларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади.
Мазкур рўйхат “Advice.uz” ҳуқуқий порталига жойлаштирилади.
2023/2024 ўқув йилидан “Махсус педагогика, дефектология” йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.
2023/2024 ўқув йилида:
абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлади;
бунда видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилади.
Ўқиётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.
Жорий йилда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари роботлаштирилган локомат мажмуаси ва бошқа замонавий реабилитация ускуналари билан таъминланади.
Қарорга кўра шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Олтиариқ туман адлия бўлими