Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РЕФЕРЕНДУМГА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2023-03-24 17:38:31    174

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманида Референдум ўтказувчи 62 та участкалар ташкил этилиб,  комиссия аъзолари шакллантирилган. Овоз бериш кунида фуқароларга қулай шароит яратиш, референдум юзасидан юзага келган ҳар қандай масала ва саволлар бўйича етарли билим ҳамда маълумотларга эга бўлишлари учун комиссия раиси, ўринбосари ва котибларини ўқитиш жараёни ташкил этилди. 8 та гуруҳга ажратилган тингловчиларга маълумотларни тушунарли тарзда, амалий машғулотлар орқали етказиш учун малакали трейнерлар жалб этилди.Ўқув-семинарининг дастлабки машғулотида  худудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақида маълумотлар берилди. Семинар давомида участка комиссиясини тузиш, овоз берувчи фуқаролар рўйхати билан ишлаш, овоз бериш жараёни ва натижаларини санаб чиқиш ҳамда референдум иштирокчилари билан ҳамкорлик мавзуларида ўқув-машғулотлари ўтказилади.