Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги қўшничилик муносабатлари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан янада мустаҳкамланиб, азалий алоқалар тикланмоқда.

×

 2023-03-22 14:08:22    195

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туман ҳокимининг Чегара масалалари бўйича ёрдамчиси М.Файзиев ҳамдаСўҳ-Оқтепа ирригация тизими Бўрбонлиқ сув тақсимлаш бўлими бошлиғи Ш.Тўлановлардан иборат расмий вакиллар хамкорлик, дўстона шерикчилик, қўшничиликни йўлга қўйиш мақсадида  Қирғизистон Республикаси Баткен области Қадамжай райони Қирғиз киштак хукумати билан учрашувни амалга оширдилар. Қўшни давлатда туманимиз вакилларини Қирғиз киштак айилы раиси Д. Дусатов ва киштак аксакали И.Калпаевлар кутиб олишди. Киштак раиси билан хозирги кунда кутилаётган сув, сел тошқинлари, уларни оқиб ўтиш жойларини тартибга солиш, Ўзбекистон республикаси чегара сим тўсиқларини даҳилсизлиги, фуқороларни симларга подаларни хайдаши, сув йўлларини беркитиб, чегарага сув тошишини олдини олиш ва фуқороларга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мавсумида сувдан тўғри, келишилган тарзда фойдаланиш, сув талашиш ва низоларга йўл қўймаслик масалаларида келишиб олинди. Бундан ташқари ҳар иккала томон учун манфаатли бизнесни ривожлантириш мақсадида тадбиркорлар делегацияларини тузиш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.