Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИАРИҚДА МЕДИА ТАДБИРЛАР

×

 2023-01-31 16:16:51    34

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Медиа тадбирлар режасига асосан Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти билан танишиш бўйича Пресс-тур ҳамда туманда ижтимоий соҳа объектларида 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.Тадбирларда туман ҳокимлигининг соҳа бўйича масъул раҳбарлари, вилоят жамоатчилик кенгаши олтиариқ туман бўлими раиси, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши туман бўлими масъул ходимлари, туман санитария эпидемиология, осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги бўлими мутахассислари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари, Ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари, вилоят ва туман Оммавий ахборот воситалари журналистлари, худудда ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган хусусий каналлар блогерлари иштирок этдилар.Пресс-тур давомида тумандаги бир қатор давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.Жумладан, тадбир иштирокчилари томонидан 3-37-давлат мактабгача таълим ташкилотилари, 24-44-нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёни ва методик йўналишлар бўйича ташкил этилган ишлар ўрганилди. Тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчиларининг ақлий ривожлантириш дастурлари асосида ўтказилаётган машғулотлари кузатилди. Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича тарбиячилар томонидан тадбиқ қилинаётган интерфаол усуллар ҳамда “Беш муҳим ташаббус” доирасида эришилган натижалар кузатилди.Туманда 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 16 120 нафарни ташкил этади. Шундан 13800 нафарга яқин болалар таълим муассасаларига қамраб олинган. 43 та давлат, 1 та шерикчилик асосидаги ҳамда 121 та нодавлат муассасалари, уй-боғчалар фаолият юритади. Бугунги кунда Олтиариқ туманида болаларни мактаабгача таълим ташкилотларига қамров 85 фоизга етган.Ўрганиш давомида муассасаларнинг куз-қиш мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш мақсадида амалга оширган ишлари, озиқ-овқат заҳираси омборларидаги жараён, санитария талабларига риоя этилиши бўйича  холатлар кўриб чиқилди.Кун ярмида Медиа тадбир иштирокчилари туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари матбуот анжуманига таклиф этилдилар.Анжуманда ижтимоий соҳа объектларида 2022-2023 йил куз-қиш мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ҳокимлик вакили ҳамда туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари маълумот бердилар. Бўлим тасарруфидаги муассасаларнинг эҳтиёжи учун режалаштирилган 118 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирага олинган. Сақлаш ва сифат даражаси қониқарли. Аномал совуқ натижасида талофат етиш холати кузатилмаган. Санитария талаблари мунтазам назоратга олинган. Масуллар вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси ҳамда журналист-блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.Пресс-тур иштирокчилари томонидан билдирилган айрим эътироз ва таклифлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Келгуси режалар ҳақида ўртоқлашилди.