Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

 2023-01-30 16:01:02    107

PDF yuklash
Chop etish


УЛКАН БАХТКИ, БИЗ БУЮК ИНСОН БИЛАН ЗАМОНДОШ БЎЛДИК!
Вақтнинг тез ўтишини қарангки, истиқлол, бунёдкорлик асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳам етти йил тўлди.
Тарих Ислом Каримовнинг юртимиз ва ҳар бир юртдошимизнинг тақдири учун улкан масъулиятни чуқур ҳис қиладиган буюк Йўлбошчи бўлганини кўрсатмоқда. Боиси, улуғ сиёсатчи мустақил Ўзбекистон мамлакатини мураккаб вазиятдан олиб чиқиб, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини қайта тиклади, буюк давлат пойдеворини яратди.
Ислом Каримов мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши, халқимиз фаровонлигининг янада ошиши, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў ва нуфузини юксалтириш йўлида ўз жонини фидо қилди. Буюк сиёсат арбоби халқимизга хос олижаноблик ва умуминсоний фазилатларимизни фахр билан дунёга кўз-кўз қилди.
Демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи – Ислом Каримов муаллифлигидаги китоблар сиёсий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда барчамиз учун дастур вазифасини бажаради.
Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев катта ташаббуслар билан Ислом Каримов бошлаган ишларни изчил давом эттирмоқда. Албатта, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади битта. У ҳам бўлса, фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши ва янада тараққий этишидир. Бу йўлда ҳозирда барча юртдошларимиз Юртбошимизга кўмакдош бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
Ўз навбатида, Ватанга муҳаббат, фидойилик билан меҳнат қилишда ҳам Биринчи Президентимиз барчага намуна бўлдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ватанимиз тарихида олтин саҳифа очган фидойи раҳбар Ислом Каримовнинг амалга оширган ишларини ҳамиша миннатдорлик билан ёдга оламиз.
Улкан бахтки, биз Ислом Каримовдек буюк инсон билан замондош бўлдик!
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,журналист.