Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Блогер бўлишимга қарши бўлган ўқитувчимдан кўп пул топаман" – мезонлар ўзгариб кетди

 2023-01-30 15:57:01    174

PDF yuklash
Chop etish


Кучли мамлакатлар ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш, дунё лидерлигини эгаллаш учун барча воситадан фойдаланади. Санъат, адабиёт, спорт, тиббиёт, илм-фан. Оддийгина "вакциналар пойгаси" бунга бир мисол. Интернет олами эса ҳукмронлик учун жуда катта майдон бўлиб улгурди. Хитойликларнинг "Тик-токи"," Фейсбук", "Телеграм"," Инстаграм" ва бошқа ижтимоий тармоқларни "синдириш" учун яратилгани кундай равшан. 
Ютубдаги "Субъектив" каналида тайёрланган видеони тўлиқ кўриб, ҳайратландим. Ўзимдан нари борса етти-саккиз ёш кичик авлод билан ўртамда жуда катта жарлик борлигини илғадим. 17-18 ёшли тиктокерларнинг ўзини тутиши, уларнинг юзминглаб, салкам миллионлаб аудиторияси бор экан ва бу аудитория асосан уларга тенгдош, улардан кичик ёшдаги болалар. 
Бу Хитой урғуни қаерга қўйишни билади. Цукерберг домланинг тармоғи интеллектуал доирани қамрайди асосан. Тикток кўрган авлод эса бу доирага ҳеч қачон бош суқмаса керак. Тиктокерлар ўзининг қилаётган ишидан жуда мамнун ва бу орқали одамларнинг кайфиятини кўтараётганини, ҳатто савоб қилаётганини айтади. Энг ачинарлиси, бунга ота-оналар ҳам қарши эмас. Чунки, оғзидан сути кетмаган бола мўмайгина даромад топяпти. 
Демократия ҳақида гапиргандан кейин бу каби ҳолатларга тақиқ қўйишнинг иложи йўқ. Лекин жараён уларнинг ўзгаришини кутишга қараб қолса, ўзгариш бўлиши абсурд. Масаланинг оғриқли томони, мезонлар ўзгариб кетганида. Энди сенда билим бўлиши, китоб ўқиганинг қадрли эмас жамият учун. Ҳатто олий маълумот ҳам аҳамиятсиз. Шунчаки, видео олишни ва аудитория йиғишни билсанг, пул чўнтагингга қараб оқади. 
Тиктокерлардан бири,  "Блогер бўлишимга қарши бўлган ўқитувчимдан кўп пул топаман", деб айтди. Шу дунёқарашни у камида беш  юз минг  болага сингдирса, ўн йилдан кейин ўқитувчининг мавқеи "Ҳаракатлар стратегияси" уёқда турсин, алоҳида қонун қабул қилинса ҳам фойдаси йўқ. Мезонлар ўзгарди. Афсус, келажакни тасаввур қилишга қўрқиб қолди одам.
Хуршид АБДУРАШИД.