Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Худудларда ҳоким ёрдамчилари ҳисоботлари тингланмоқда
2023-01-30 15:53:11 220
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабр кунги ПФ-29 сонли фармойиши ҳамда ПҚ-31 сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллада маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилиши муносабати билан "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича" ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти қай даражада олиб борилаётганлиги, ва келгусида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида Олтиариқ тумани Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Мирзакаримов Холмурод Мухаммадназаровичнинг маҳаллада истиқомад қилувчи фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда тадбиреорлар иштирокида 2022 йилдаги амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда режалаштирилган вазифалар юзасидан ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда маҳаллада ҳоким ёрдамчиси фаолияти бошланганда Президентимиз томонидан берилган топшириққа асосан дастлаб маҳаллани хонадонма-хонадон хатловдан ўтказилиб ушбу ҳатлов натижаларига кўра хонадонларни 4 тоифага ажратиб олинганлиги, ушбу тоифаларга асосан тегишли йўналиш бўйича тадбиркорликни ривожлантиришда Президентимизнинг ПҚ-55 сонли қарорларига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун фуқароларга берилган имтиёзли кредитлар, ПҚ-20 сонли қарорига асосан оилалар даромадини ошириш мақсадида ижара асосида ер ажратиб берилганлиги, субсидия асосида олиб берилган асбоб-ускуналар асосида ҳамда барча кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида аҳолининг бандлигини таъминлаш, яратилган иш ўринлари, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури бўйича асфальтлаштириш ишлари, янгиланган электр тармоқлари, ўртанилган трансформаторлар, янги қазилган тик қудуқлар ва тортилган сув тармоқлари таъкидланди. Бундан ташқари маҳаллани бешлик жамоаси таркибидаги маҳалла раиси, ҳотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида масъуллар ҳисоботи ҳам тингланди. Йиғилиш давомида Президентимиз томонидан 2023 йилга аҳолини даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Фуқаролар, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар билан маҳаллани 2023 йилдаги ривожлантириш режалари ҳақида келишиб олинди. Йиғилишда фуқаролар томонидан берилган савол ва таклифлар тингланиб аниқ жавоблар берилди.