Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚИЗИЛТЕПА ЭНДИ ЧЎЛ ЭМАС
2023-01-24 17:35:51 181
Олтиариқнинг Қизилтепа қишлоғи марказий Фарғона худудларида жойлашганлиги сабабли чўл ерлари дейилади. Табиий шароит хаммага маълум. Бугунги кунда қишлоқ аҳолиси беш минг нафардан ошган. 18 та кўчалар мавжуд. "Обод қишлоқ" дастури бўйича маҳаллалар тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди. 1 та сув қудуғи янгитдан қурилди, 1 та сув қудуғи реконструкция қилиниб, сув сақлаш иншооти барпо этилди. 18 км қувурлар тортилди. Еттита кўчаларда 5 км йўллар асфальт ва бетон қоплама қилинди. 2 км тупроқ йўлларга шағал ётқизилди. 2 та транформатор, 72 та бетон таянчлар ўрнатилиб, ёпиқ электр кабеллари тортилди. Бир сўз билан - қишлоқ кўчалари шаҳарлардагидек кўриниш касб этмоқда.- Қизилтепаликлар учун 45 йил аввал яратилган шароит умуман талабга жавоб бермай қўйганди. Мана энди хамма шароитларимиз яхшиланди. Халқимиз хурсанд, -дейди, - меҳнат фахрийси Мўминжон Негматов.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.