Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЧИЛЛА СУВИ - ТИЛЛА СУВИ

2023-01-23 10:49:40 21
ЧИЛЛА СУВИ - ТИЛЛА СУВИдейди миришкор деҳқонлар.Олтиариқ тумани Азимобод қишлоғида 19 та пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари мавжуд. 2023 йил хосили учун 450 геетар майдонга буғдой экилган. Айни паллада деҳқонлар ғалла майдонларини чилла суви билан суғориш билан банд. Маҳаллий ўғит оқизиб, кўчатларни янада тўйинтириш, деҳқон таъбири билан айтганда илигини бақувват қилишга аҳамият берилмоқда. - Чилла суви нихолларни ёзда чанқашини олдини олади. Хосилнинг бўлиқлигига сабаб бўлади. Ишнинг кўзини билганлар, ҳозир азотли ўғитларниям солишяпти. Ер тўйяди - хосил мўл бўлади, - дейди, ММТП бош ҳосилоти Мухторали Абдуолимов. Дарҳақиқат, фермерлар қиш чилласида ҳам тиним билмайди. Дала атрофидаги ариқ ва зовурлар, сув йўллари тозаланмоқда. Дараҳтлар бутаб, оқланяпти. Бўрттириш бўлса ҳам айтиш мумкинки - аксарият фермерларнинг далалари, шийпон ва йўллари айрим шаҳар кўчаларидан озода ва саришта.