Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтиариқ тумани аҳолисига туман ҳокими Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевичнинг мурожаати
2023-01-16 12:31:12 179
Ассалому алайкум азизюртдошлар!Маълумки, хозирги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларига Россиянинг Вольга бўйиминтақаларидансовуқ оқим кириб келиши натижасида ўлкамизда ҳам аномал даражада хаво хароратининг кескин пасайиб кетиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида, коммунал соҳаларда айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, табиий газ таъминотида босим пасайиши кузатилмоқда. Шу сабабли республикамиз бўйича барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаларининг фаолияти қисқа муддатга, вақтинча тўҳтатилади. Аҳолидан имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланиш тавсия этилади. Транспорт воситаларининг ёнилғи эҳтиёжини таъминлаш мақсадида барча Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-80 бензинларини арзонлаштирилган нарҳларда сотилиши таъминланади. Нарҳларнинг сунъий ошиб кетишини олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилган.Табиий газни аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига, шифохоналар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етказиб бериш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, табиий газ тармоғига уланмаган аҳоли ҳонадонларига маҳалла фуқаролар йиғини раислари масъуллигида кўмир ёқилғиси етказиб бериш чоралари кўрилади.Ҳозирги кунга қадар аҳолига 9586 тонна, шунингдек, 12 январ кунининг ўзида 72 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Кўриниб турибдики, бу масалада хеч қандай муаммо юзага келмайди. Олтиариқ кўмир омборида аҳоли эҳтиёжи учун етарли миқдорда кўмир заҳираси яратилган.Бундан ташқари аҳолига 12 январ куни 15 тонна, қиш мавсумида 752 тонна суюлтирилган газетказиб берилди. Баллонли газ билан таъминлаш жадвали 30-35 кундан ошмаслик чоралари кўрилган. Мавсумни беталофат ўтказиш бўйича туман ИИБда барча коммунал ва хизмат кўрсатувчи соҳа масъулларидан иборат штабташкил этилган бўлиб, куну-тун фаолият юритмоқда. Юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилишини кафолатлайман.Азиз юрдошлар, Сизлардан ноқулай об-хаво шароитида яшаш хонадонингиздаги газ ва электр иситиш анжомларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш;Иситиш анжомларини назорат қилиб туриш, хонада газ хиди сезилганда электр жиҳозларини ёқмаслик, хонани шамоллатиш чораларини кўриш, фавқулодда вазиятлар, жумладан ис газидан заҳарланиш каби нохуш холатларни олдини олишда ўз хушёрлигингиз билан хисса қўшишингизни сўрайман.Ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда зудлик билан 101 рақамига ёки туман куз-қиш штабининг 73 432 16 02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз сўралади.Ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига эътиборсиз бўлманг!Эътиборингиз учун раҳмат!