Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мамлакатимизда давлат бошқарувида амалга оширилаётган янги ислоҳотлар
2023-01-06 08:19:26 185
Жорий йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–269-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини Инвестициялар, саноат ва савдо, Иқтисодиёт ва молия, Тоғ-кон саноати ва геология, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Табиат ресурслари, Ёшлар сиёсати ва спорт, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Рақамли технологиялар, Адлия, Транспорт, Маданият ва туризм, Мудофаа, Энергетика, Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ташкил этади:
12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади
Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилмоқда.
Хусусан, Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда.
Олтиариқ тумани адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бошлиғи
Джураев Олимжон Азамович