Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
2022-12-31 09:33:12 178
Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Аскаралиевич Турдалиевнинг Янги йил табриги
Қадрли олтиариқликлар!Азиз юртдошлар!
Яна саноқли соатлардан кейин янги 2023 йилни қарши оламиз. Бошланаётган янги йил шукуҳи аллақачон ўлкамизда кезиб юрибди. Хонадонларда, маҳалла ва қишлоқларимизда, таълим ҳамда меҳнат жамоаларида кексаю ёшлар қалбида якунланаётган йилдан шукроналик, кириб келаётган янги йилга интиқлик ҳисси мужассам.2022 йил ҳам ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига хос из қолдирмоқда. Ёшимиз улғайиши билан бир қаторда, турмушимизда, оила ва жамиятдаги ҳаётимизда, фарзандлар камолотида бизларни қувонтирадиган яхшиликлар кўп бўлди. Биз ҳар ишдан хикмат излаган аждодларнинг давомчиларимиз. Ўтган умримиз ва кечинмаларимиздан ибрат оламиз. Эртанги кунимизга умид билан янги-янги мақсадларни , марраларни белгилаймиз. Бир-бирларимизга эзгулик ва бахтни илиниб, дуо ва тилаклар билдирамиз. Бугун ҳам қувонч ва меҳримизни изҳор этиб, юртга ва юртдошларимизга байрам табрикларини йўллаймиз.Азиз ва мўътабар нуронийларимиз, қадрли дўстлар ва муниса аёлларимиз, қалби жўшқин йигит-қизлар ва қувончимиз бўлган болажонлар!Сизларни кириб келаётган янги 2023 йил билан чин қалбдан табриклайман. Мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилайман. Шахсий ҳаётингиз ва жамиятдаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин. Ўқиш ва ишларингизда ривож ҳамда шарафли эътирофларга муносиб бўлишингизни тилайман.Кириб келаётган йил Президентимиз ташаббуси билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланмоқда. Кўриниб турибдики, инсон қадрини улуғлаш ва фуқаролармизнинг хаётдан рози бўлиб яшашлари учун давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар изчил давом этиб боради. Олдинда ҳали мақсад ва режаларимиз юксак. Халқ манфаатларини таъминлаш, ёшларимизни билм ва салоҳиятли қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг олий мақсадимиз бўлиб, бу борадаги вазифаларимиз ҳам шарафлидир. Туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик бирдамлик билан юртимизнинг ҳар жиҳатдан равнақ топиши, қадрдон Олтиариғимизни салоҳияти ортиб бориши учун сидқидилдан меҳнат қиламиз. Барча соҳадаги режаларимизни амалга ошириб, самарали натижаларга эришиш учун астойдил бел боғлаганмиз. Азизлар! Бошланаётган йилда аввало юртимизга тинчлик ва барқарорлик, фуқароларимизга соғлик ва баракали ризқ тилайман. Хонадонларимиз ва жамоамизда хамиша бахт ва шодлик хукумрон бўлсин. Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!