Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорларнинг экспорт фаолияти қўллаб-қувватланади
2022-12-24 17:45:25 238
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан қуйидагилар белгиланди:
экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорларга кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратишга рухсат этилади;
2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
Олтиариқ туман
адлия бўлими бошлиғи А.Юлдашев