Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳудудларда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилиши жадаллаштирилади

×

 2022-12-22 18:03:29    187

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 19 декабрь куни ПҚ-444-сонли "Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби белгиланади.

2024 йил якунигача республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2 500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Бунда:

2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилиши;

 халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

2023–2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари “K–SAVDO” ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилади.

2023 йил 1 январдан:

тадбиркорларга электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортларни қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;

транспортларни қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.

2023 йил 1 декабргача фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияси ўрнатилади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача:

электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;

асосий фаолият тури транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан

транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;

хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.

 

 

    Олтиариқ туман

    адлия бўлими ходими А.Шокиров