Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эндиликда асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари назорат қилиб борилади

×

 2022-12-22 17:59:54    175

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низоми тадиқланди.

Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

бозорлар, савдо комплексларида, чакана савдо тармоқларида, биржаларда кунлик шаклланган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

статистика ва божхона органлари маълумотларини (маълумот, бюллетень ва бошқаларни);

оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маълумотларни тўплаш орқали мониторинг ўтказиб боради.

Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади.

Низом қоидалари юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар  ҳамда ушбу қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади:

буғдой ва ун;

қолипли нон;

мол гўшти;

парранда гўшти;

тухум;

пахта ёғи;

кунгабоқар ёғи;

гуруч;

шакар;

сут (қадоқланган).

      Олтиариқ туман

    адлия бўлими ходими Б.Мухамадалиев