Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022-12-16 17:29:54 201
Ижтимоий тармоқларда Катпут қишлоғи Толкўча МФЙ томонидан аҳолига кўмир ёқилғисини имтиёзли етказиб берилишида нарҳларни сунъий ошириш холати учраётганлиги ҳақидаги тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:2022-2023 йил куз-қиш мавсумида тумандаги табиий газ тармоғига уланмаган аҳоли хонадонларини арзонлаштирилган нарҳлардаги (имтиёзли) кўмир ёқилғиси етказиб бериш бўйича туман Маҳалала ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан режа-тақсимот ишлаб чиқилган. Унга кўра ҳар бир МФЙ кесимида аҳоли хонадонлари сони ва кўмирга бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб, 14794 та хонадонга жами 9950 тонна кўмир етказиб берилиши белгиланган. “Ўзбеккўмир” МЧЖ Фарғона вилоят филиалининг Олтиариқ кўмир омборида Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман ИИБ томонидан масъул ходимлар бириктирилган бўлиб, доимий назорат йўлга қўйилган.Толкўча МФЙ раиси (М.Йигиталиева) имзоси билан 354 та хонадонга 200 тонна кўмир етказиб бериш бўйича талабнома киритилган. Шу кунга қадар Толкўча МФЙ аҳолисига 165700 кг кўмир етказиб берилган. Эътирозга сабаб бўлганидек, аслида 1 килограми 303 сўм бўлган кўмир маҳсулоти ҳақиқатан ҳам 520 сўмдан аҳолига тарқатилган. Бу юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қонунбузилиш холати ва унга йўл қўйган шахсларга нисбатан кўрилган чора ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.