Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
CУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
2022-12-09 17:52:51 172
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев Олтиариқ тумани 1-сонли мактабда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги” ҳамда “Гендер зўравонликни олдини олишда судларнинг ўрни ва 16 кун гендер зўравонликка қарши фаол ҳаракатлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бу йил Ўзбекистоннинг асосий қонуни, Конституцияси яратилганига 30 йил тўлди. Ҳар бир янги давлатнинг ўз услубини яратиш йўлида давлат рамзлари ҳисобланган байроқ, герб ва мадҳиялари қабул қилиниши билан бир қаторда 1992 йилда Ўзбекистоннинг давлатни бир тизимга солиб турадиган ва устувори ҳисобланган асосий қонуни КОНСТИТУЦИЯСИ яратилди.
Бу йил асосий Қонунимизнинг қабул қилинганлигига 30 йил тўлмоқда. Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоқда. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатда инсон қадри улуғланмоқда. Ислохатлар ҳам айнан инсон омилига қаратилганлиги ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.
Йиғилишда гендер тенглигини тарғиб қилиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек гендер зўравонлигига қарши курашишда судларнинг роли каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлкатимизда гендер зўравонликни олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда эркак ва аёлларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлаш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев