Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

30 нафар эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлиги таъминланди

×

 2022-12-07 10:42:54    159

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижроси таъминланмоқда. Олтиариқ туманида ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлашлари учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун чора-тадбирлар белгиланган. “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан шу кунга қадар туманда 61 нафар фуқароларга 305 млн. сўмлик асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари топширилди.

Бугун яна 30 нафар эҳтиёжманд фуқароларга туман ҳокими Ш. Турдалиев ва марказ раҳбари А. Усуббоевлар ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида жамғарма хисобидан тикув машиналари тарқатилди.