Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН ҲОКИМИ СЕКТОРИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-24 16:55:26    235

PDF yuklash
Chop etish


 24.11.2022 йил куни Олтиариқ тумани 1-сектори худудида жойлашган 41-сонли оилавий поликлиникасида туман ҳокими Ш.Турдалиев ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган 22 та маҳаллалардаги фуқароларни, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик тадбири ташкил этилди.

 Шифокорлар томонидан 575 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, 382 нафар фуқаро терапевт кўригидан, 193 нафар фуқаролар педиатр кўригидан, невропотолог кўригидан 71 та нафар, кардиолог кўригидан 56 нафар, эндокренолог кўригидан 110 нафар, акушер гинеколог кўригидан 35 нафар, окулист кўригидан 41 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 

 Тиббий кўрик жараёнида аниқланган касалликлар бўйича 28 нафар фуқаролар амбулатор, 6 нафар бемор стационар даволанишга тавсия этилиб, умумий амалиёт шифокорлари томонидан назоратга олинди. 

 Тиббий кўрик натижасида 60 нафар беморларга аниқланган касалликлари бўйича дори-дармонлар бепул тақдим этилди.

 Шунингдек 1 нафар кўзи ожиз фуқарога овозли танометр қурилмаси бепул ажратиб берилди.