Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жаҳолатга қарши маърифат

×

 2022-11-24 16:50:03    244

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани 1-сонли касб-хунар мактабида “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари Қўмитасининг Олтиариқ туман бўлими вакили А.Хакимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси раҳбари А.Юрсунов, Оқ дўппи Эшон масжиди имом хатиби М.Абдуҳамидов, 1-сектор масъул котиби А.Эргашев, Фарғона давлат университети қошидаги Саноат техникуми директори У.Жомиев ва 200 нафар ўқувчилар ва устоз-мураббийлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар глобаллашув давридаги турли таҳдидлар, экстремизм ва терроризм, миссионерлик, “Оммавий маданиятнинг салбий унсурлари” каби мавзуларда нутқ сўзлашиб, ўқувчилар томонидан берилган мавзуга оид саволларга жавоблар бердилар. 

Тадбир сўнгида “Жар ёқасида” номли видеофильм намойиш этилди.