Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ:
2022-11-16 18:05:19 254
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 479-сон қарори Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисида Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун мурожаат қилган фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотларини жамлаш, уларни Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш вазифаларини бажарувчи давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар Мобил-ID тизимида масофадан туриб идентификациядан ўтишни таъминловчи ҳамда давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган илова Фойдаланувчилар Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтгандан кейин «Тасдиқланган фойдаланувчи» мақомини олади ва барча электрон давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин, бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно. Мобил-ID тизими орқали идентификациялаш юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Фойдаланувчи бир нечта мобил телефон рақамларига эга бўлганда унинг танловига асосан фақат бир мобил телефон рақами Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилади. Мобил-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш: бевосита маълумотларни йиғиш пунктига келиб мурожаат этганда 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида тўлов ундирилган ҳолда; ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали мурожаат қилинганда бепул амалга оширилади. Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтишни ишончнома асосида ёки вакил орқали амалга оширишга йўл қўйилмайди. Фойдаланувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этади. Н.Хомидов, Олтиариқ тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори.