Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ узуми Италия технологияси ёрдамида қадоқланиб, экспорт қилинмоқда

×

 2022-10-22 09:14:52    191

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда Олтиариқ туманида 3 минг 500 гектар узум боғлари бўлиб, жорий йилда экспорт ҳажми 30 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.

Қиш-баҳор мавсумида ички бозорни барқарр равишда узум билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида туманда 68 минг 800 тонна сиғимга эга 83 та музлатгичли омборхоналар ташкил этилган.

Яқинда тумандаги “VINEYAROS VALLEY” МЧЖ томонидан Италиядан мевани қадоқлашга мўлжалланган замонавий технология олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирда Олтиариқ узуми ихчам қутиларга қадоқланган ҳолда экспортга жўнатилмоқда. Бу мевани сифатли сақлаш, чиройли кўринишга эга бўлишини таъминлаш ҳамда ташишга яроқлилик муддатини ошириш имконини беради.

 Янги лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 10 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилди. Шунингдек, талаб ва эҳтиёжга қараб мавсумий ишчилар ҳам жалб этилади.

-Бугун маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга,-дейди тадбиркор Ҳусанбой Сангинов. –Узум ўртача 0,8-1 кг ҳажмда қадоқланиши харидорга жуда ҳам манзур бўлади. Боис у сотиб олаётган маҳсулотининг сифатини ҳеч бир қийинчиликсиз назорат қилиш имконига эга. Маҳсулот сифати борасида унда ҳеч қандай иккиланиш бўлмайди.

Таъкидлаш керакки, лойиҳа ташаббускорлари ушбу тажриба яхши самара берса, иш ҳамжи ва кўламини ошириш, шунингдек, эрта баҳордан гилос, шафтоли, ўрик сингари сархил мевалариимизни ҳам Италия технологияси ёрдамида қадоқлаган ҳолда экспортга чиқаришни режалаштирмоқдалар.