Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА БИЛИМДОН ЁШЛАР БИЛАН

×

 2022-10-22 09:13:36    188

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг негзида аввало, келажак авлоднинг интелектуал салоҳиятини ошириш, илм-фан ютуқларини қўлга киритишларига кўмаклашиш масалаларига жиддий эътибор қаратилган.

Президентимиз томонидан ёшлар тарбиясида долзарб бўлган муҳим йўналишлар белгилаб берилган. Ана шу беш муҳим ташаббуснинг Учинчи ташаббуси - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Ўтган вақт ичида таълим муассасаларида, уқув марказларида ахборот технологиялари билан ишлаш, компютер саводхонлигини ошириш бўйича натижаларга эришилди. Бу борада хорижий тажрибалар билан ҳам тадбиқ этилмоқда.

Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича чет эл инвесторларининг ҳам қизиқишлари ортиб бормоқда.

Олтиариқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши ва Ёшлар агентлиги томонидан чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш ва ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бўйича учрашув ташкил этилди.

Ҳамкорлар билан "БОҒЧА-МАКТАБ-УНИВЕРСИТЕТ" дастури асосида туманда чет тиллларига (инглиз, араб, рус, ) ва ITсоҳасига ихтисослашган мактабгача таълим, мактаб, олий таълим даргоҳларини ташкил этиш учун мавжуд имконият ва шароитлар ўрганилди.

Шунингдек чет эллик хамкорлар билан ёшлар ўртасида давра сухбати ташкил этилди.

Яман араб республикасидан келган инвестор, IT соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, бир нечта дастурий таъминот программалар муаллифи Шайх Али Мансур, туманимиз ёшларини IT соҳасида ўқитиш ва уларни келгусида иш билан таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шу билан бирга, Туркия давлатидан келган Öner Koçyıgıt ёшларга турк тили ўргатиш ва Туркия давлатида гранд асосида бепул олий ўқув юртида ўқиш ва ишлаш имконини берувчи ўзининг лойиҳаси билан қисқача таништириб ўтди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга хорижлик ҳамкорлар жавоб бердилар.