Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖИНОЯТ: ЖАЗО ВА ТАҲЛИЛ
2022-10-17 16:18:53 210
Олтиариқ туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари, туман фаоллари, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ваеиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди.
Маълум бўлишича, фуқаролар О.Б. ва И. М. ўртасида оилавий келишмовчилик юзага келган. Юзага келган келишмовчилик натижасида О.Б. ўз турмуш ўртоғи И.М.ни уриб оғир тан жарохати етказилиши оқибатида О.Б. вафот этган.
Муҳокамада жиноятни юзага келтирган омиллар ва шарт-шароитлар батафсил таҳлил қилинди.
Жиноятчининг ушбу жинояти оқибатида бир нафар норасида гўдак онасидан бевақт ажралди.
Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик кеча ёки бугун пайдо бўлган иш эмас эди. Ушбу келишмовчиликни ўз вақтида жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинганида, жиноятчининг ота-онаси ҳамда марҳуманинг яқинлари бир оилани келиштиришга уринганларида эди, бир бахтли оилани сақлаб қолишнинг имкони бўлармиди.
Юқоридаги мудҳиш воқеадан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, жамоатчилик вакилларини хушёр тортишга ва сергак бўлишга ундайди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан жиноятни юзага келтирган омиллар ва шарт-шароитлар, оиладаги келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтиб ўтилиб, оилавий низоларни олдини олишда профилактика инспекторлари, маҳалла раислари, оқсоқоллар, ёшлар етакчилари, отинойилар ҳамда хотин-қизлар фаоллари жонбозлик кўрсатишлари, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш кераклиги, ёшларни билим-савияларини ошириш, айниқса турмуш қуриш арафасидаги ёшларга, уларнинг ота-оналари ва бошқа қариндошларига оила илмини ўргатиш ҳамда оилага боғлиқ муносабатларга тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.