Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МЕҲР ҚОЛУР...

×

 2022-10-17 16:17:04    222

PDF yuklash
Chop etish


Саховат, мурувват, шафқат... Бу фазилатлар бор экан, инсон ўзини бошқаларга кераклигини англайди. Меҳр туйғуси шундай бебаҳоки, буни меҳр-эътиборга муҳтож инсонлар теранроқ ҳис этадилар.

     Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махакамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида бир қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда. 

     Йўл харитаси асосида Болаларнинг муаммо ва эхтиёжларига қараб, ҳомийлик маблағлари вилоят ҳокимлиги васийлик кенгаши томонидан ажратилади. Фарғона вилоят ҳокимлиги Васийлик кенгашининг йиғилиш баёнига кўра, “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-оналар қарамоғидан махрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма хисобидан маблағ ажратиш тўғрисида кенгашнинг қарори қабул қилинди.

    Туманда ушбу рўйхатга 45 нафар етим хамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар киритилган. 4 нафар етим хамда ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга жамғарма хисобидан 26,5 млн.(йигирма олти ярим миллион) сўм маблағ ажратилди.

    Хусусан, Олтиариқ туман Беруний МФЙ Муқимий кўчасида яшовчи Улуғбекнинг истак-хоҳишига кўра, яшаш хонадонини таъмирлаб бериш учун “Меҳр дафтари” жамғармасидан маблағ ажратилиб, яшаш хонаси таъмирланди ва жихозлаб берилди.

     Туман ҳоким ўринбосари А. Исломов,  куни кеча Улуғбек истиқомат қилаётган хонадонда бўлиб, у билан суҳбатлашди ва  таъмирдан чиққан хонани кўздан кечирди.