Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАЪНАВИЯТЧИЛАР МИРИШКОРЛАР ХОНАДОНИДА
2022-10-13 14:27:10 253
15-октябрь - "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан Олтиариқ тумани Янгичек МФЙда истиқомат қилувчи Зайлобиддин ва Каримахон Абдураҳмоновлар оиласи 35 йилдан деҳқончилик , боғдорчилик ва гулчилик билан шуғулланиб, шулар орқали келаётган даромад ҳисобига рўзғор тебратиб келмоқдалар.
Бу оила томорқанинг 4 сотих майдонига иссиқхона қурдирган, мазкур иссиқхонада 10 дан зиёд манзарали ва доривор ўсимликлар, гуллар экиб парваришлаб келмоқда. Айниқса, муштмулла ўсимлиги жуда шифобахш ҳисобланиб, ҳозирги кунда қанд касаллигини даволашда халқ табобатида қўлланилиб келмоқда.
Ҳовлининг 10 сотих майдонида 6 хил навли узум етиштирилмоқда. Алоҳида махсус хоналарда узум ҳам сақланмоқда. Бундан ташқари, токлар остига булғор қалампири, чеснок, редиска ва турли кўкатлар ҳам экилган. Бу оила иқтисодиёти барқарор, ҳалол меҳнат орқасидан кун кўриб келаётган хонадонлардан бири ҳисобланади.
Бугун Абдураҳмоновлар оиласига Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, шунингдек марказнинг Фарғона вилоят бўлими ва Олтиариқ туман бўлинмаси вакиллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда ташриф буюрдик ва хонадондаги деҳқончилик ва боғдорчилик ишлари билан яқиндан танишдик. Меҳмонлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган оила соҳибларининг меҳнатига таҳсин айтиб, китоблар совға қилдилар.
Шундан сўнг, меҳмонлар билан биргаликда туманнинг Чинортаги маҳалласида истиқомат қилаётган машҳур боғбон – Ғофуровлар оиласига бордик. Ташрифимиз давомида у ерда Олий Мажлис Сенати аъзоларини ҳам учратдик ва суҳбатда бўлдик.
Оиланинг меҳнаткаш ва фидойи бекаси, 40 йилдан буён боғдорчилик ишларида оила бошлиғи Хусанбой акага елкадош бўлиб келаётган Мақсудахон Ғофуровага совғалар топширилди.
Ҳозирги кунда Ғофуровлар хонадонида 20 сотих майдонда 20 хил навли узум етиштирилмоқда, ҳовлига турли хил мевали дарахтлар ҳам экилган. Бундан ташқари, ток остида бодринг ва помидор каби маҳсулотлар етиштирилмоқда. Махсус совутгичли хоналарда баҳор ойларигача узум сақланади.
Бу иккала оиланинг амалга ошираётган ишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Улар билан суҳбатлашганимизда шуни гувоҳи бўлдик-ки, улар фақат деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланишади, ҳалол меҳнат ортидан кун кўришади, топганига қаноат ва шукур қилишади. Меҳнат ортидан келган бахт шу эмасми, аслида?