Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-10-13 14:25:00    122

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туман маданият саройида 15-октябрь - "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан Олтиариқ туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси билан ҳамкорликда "Меҳнатидан бахт топган аёллар" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Маънавият ва маърифат маркази туман булинмаси бош мутахассиси Дилдора Асадилло кизи олиб борди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари А. Исломов, Оила ва хотин-қизлар бўлими  бошлиғи Ҳ. Атажонова, меҳнат фахрийлари Ҳ. Исмоилова, Ҳ. Аҳмаджоновалар бугунги кунда Давлатимиз томонидан аёлларга берилаётган эътибор ва имкониятлар, яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб ўтдилар.

Туман маданият уйи қошидаги "Зилола" ашула ва рақс ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури ва турмуш ташвишлари, хурсандчиликлари акс этган сахна куринишлари йиғилганларга хурсандчилик кайфияти ва шу азиз ватанда яшаш бахти - шукроналик хиссини улашди.

Тадбир якунида бир гуруҳ фаол аёллар ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги, фидойилиги, жамиятимиз равнақини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги ва самарали меҳнатлари учун Олтиариқ туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.