Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА МУТАСАДДИЛАР ТОШОБОДДА
2022-10-13 14:17:36 191
Олтиариқ тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Ш. Турдалиев Тошобод МФЙда навбатдаги "Сайёр қабули" ни ўтказди.
МФЙ биносида Сектор раҳбари ҳамда котиби ҳамроҳлигида коммунал хизмат соҳаси раҳбарлари, Соғлиқни сақлаш, Бандликка кўмаклашиш, Ижтимоий таъминот ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ўтказилган қабулда ўндан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
Ансорий ва Навбахор кўчаларида асфальт ва ичимлик суви муаммоси юзасидан керакли чора-тадбирларни белгилаш бўйича ҳоким ўринбосарлари, Сув таъминот корхонаси ва тегишли мутахассисларга тавсиялар берилди. Тошобод кўчасига табиий газ тортилиши масаласи Газ таъминоти идораси мутасаддиларига белгиланган тартибди кўриб чиқиш учун хавола этилди. Сиҳатгоҳга йўлланма масаласида Ижтимоий таъминот бўлими томонидан ижобий хал этилиши ҳақида тушунтирилди. Тошобод кўчасида яшовчи фуқаро Х.Маъдиевнинг хонадони деворларини қайта қуриш масаласи эса Дастурга киритиб, маблағ ажратиш учун тавсия қилинганлиги маълум қилинди. Икки нафар фуқароларнинг даволаниш учун ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўйича Соғлиқни сақлаш бўлими томонидан йўлланма асосида амалий ёрдам берилиши белгилаб қўйилди.
* * *
Шу куни Сектор раҳбари ва худуддаги Ички ишлар профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида жиноятчилик ва хуқуқбузарлик холатлари бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фуқаролар томонидан содир этилган жиноят жиноятлар, уларни келтириб чиқарган холатлар ва келгусида хуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларда фикр юритилди. ИИБ профилактика инспекторлари, МФЙ ходимларининг жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятлари юзасидан кўрсатмалар берилди.