Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯШАНГ, БЕГЛАР МАҲАЛЛАСИ БЕГЛАРИ

×

 2022-10-13 14:14:34    167

PDF yuklash
Chop etish


Ободончилик, саранжом-саришталик бўлган жойда фаришталар бўлади, дейилади. Хонадонларимиз ва маҳалламиз кўркам, чиройли бўлса, дил яйрайди.

Олтиариқ тумани Беглар маҳалласида ҳам кўчалар обод, хонадонлар саришта. Яшаш учун қулай шароитлар яратиш, айрим камчиликларни тузатиш маҳалла фаолларидан ортмайди.

Беглар МФЙ раиси Я.Мирзатиллаев, ҳоким ёрдамчиси Э. Орипов, маҳалла оқсақоли У.Тўхтасиновлар 

ташаббускорлик билан йўл, сув, электр билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

Ахмад Яссавий, Д. Маматов кўчаларида яшовчи фуқаролар кўп йиллардан бери суғориш тизими муаммоси билан қийналарди. Кўчалар тор ва ноқулай, симёғочлар эскириб, талабга жавоб бермас эди. Маҳалла фаоллари ва хомийларнинг харакати билан ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Йўллар кенгайтирилиб, шағал ётқизилди. Бетон ариқлар қилинди. Бетон столбалар ўрнатилиб, тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозланди. Маҳалла аҳлининг бирдамлиги билан кўчалар обод бўлмоқда. Н. Назаров, А, Хакимов, Ў. Машарипов, М. Эшматов, С. Норимов, М. Бобоев, Ш. Махмиталиевлар хашарларда хомийлик қилиб, кўпнинг дуосига сазовор бўлишди.