Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖУРНАЛИСТ, БЛОГЕРЛАР ОЛТИАРИҚДА

×

 2022-10-13 14:11:55    200

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан тасдиқланган 2022 йил октябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режасига асосан Олтиариқ туманида Пресс-тур ва Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятида фаолият юритаётган Оммавий ахборот воситалари ходимлари, телевидения ва босма нашрлар журналисстлари, муҳбирлар ва блогерлар иштирокида Олтиариқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва оилавий тадббиркорлик фаолияти билан танишиш мақсадидаги Пресс-тур давомида “Қапчуғай мевалари” агрофирмаси ҳамда Олтиариқ иннавацион худудига қарашли “Техно майдон”да йўлга қўйилган янги иннавацион лойиҳалар билан танишилди.

Олтиариқда етиштирилаётган сарҳил узумларни Жаҳон бозорида харидоргирлигини таъминлаш, маҳсулотни сақлаш ва унинг логистикасини янада такомиллаштириш бўйича туман тадбиркорлари изланишдан тўҳтамаяптилар. Узум ва бошқа боғдорчилик маҳсулотларини қадоқлаў технологиялари устида бош қотирган ишбилармонлар бунга ҳам ечим топишмоқда. Итталия технологияси асосида меваларни қадоқлаш ускунаси ишга туширилганига хали ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Ихчам ва жозибадор кўринишдаги қадоқлаанган Олтиариқ узумлари аллақачон Россия давлатининг бир нечта йирик шаҳарларида доимий мижозларига эга бўлиб улгурди. Анъанавий усулда, ёғоч ва пластик яшикларда ташилган маҳсулотлар Россия савдо базаларида қайта қадоқланиб, йирик савдо маркетлари пештахтасига ччиқариб келинади. Эндиликда махсулотларимизни Европа андозалари кўринишига келтириш учун қилинадиган маблағ сарфи ўзимизда қоладиган бўлади. Ушбу истиқболли лойиҳа келгусида оммалашиши, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотларга қўшимча ишлов бериш билан боғлиқ юмушларни бажариш учун янги иш ўринлари пайдо бўлиши, пиравардида аҳолининг моддий манфаатдорлиги ортиши мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда.

 

Республикада иннавацион ривожланишда етакчи, деб танланган 28 та туман туман-шаҳарлар сирасига Олтиариқ тумани ҳам киритилган. Туманда ташкил этилган иннавацион худудга қарашли “Техно майдон”да бўлган киши бу танлов бежиз бўлмаганлигига гувоҳ бўлади. Изланувчан тадбиркор, олтиариқлик Раҳматжон Эркабоевнинг турли соҳалардаги ихтиролари яхши самара бераётгани ҳақида мутахассислар бир-неча бор эътироф этганлар. “Техно майдон”да жамланган иннавацион кўргазмаадан жой олган қурилиш ашёлари, аксессуарлар, энергия тежамкор ва муқобил энергия манбалари, шамол ва сув генераторлари олтиариқлик ишбилармонларнинг ихтиролари билан маҳаллийлаштирилмоқда.

Айниқса, “ақилли светофор” ишлаб чиқариш жараёни Пресс-тур иштирокчиларининг эътиборини тортди. Мобил светофор, қуёш паннелидан таъминланувчи светофорлар аллақачон Фарғона ва қўшни вилоятлар худудларида йўлларда харакатни тартибга солиш учун хизмат қилмоқда.

-        Ҳозирги кунда кўзи ожиз инсонлар харакатланадиган жойларда “гапирувчи светофорлар” ўрнатиш бўйича лойиҳамиз якунланмоқда. Тез кунда бу светофорларни ҳам пмёдалар ўтиш йўлакчаларида учратишингиз мумкин,-дейди, Раҳматжон Эркабоев.

“Техно майдон”да Олий таълим ва касб-ҳунар мактаблари талабаларининг ҳам иннавацион ишланмаларини амалиётга тадбиқ этиш учун шароит яратилган. Уста-шогирд анъанаси асосида ёшлар ўз билимлари ва янги ғояларини мустаҳкамлайдилар.

Пресс-тур давомида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация ва йўл соҳасисда амалга оширилаётган ишлар, Республика Дастурига киритилган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар олинди.

Кун давомида Оммавий ахборот восисталари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида туман ҳокими ва Сектор раҳбарларининг Матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Унда асосан туманда “маҳааллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш юзасисдан бажарилган ва режадаги вазифалар хусусида фикр юритилди. Журналист ва блогерлар мавзуга оид ва ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев, туман ҳокимининг ўринбосари Абдуллажон Тожиев ҳамда туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Рустамжон Тиллаевлардан жавоб олдилар.