Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭҲТИРОМ ИЛА ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР
2022-10-13 14:09:32 196
"Кексаларни эъзозлаш, уларга хурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Кексалар хафталиги" давомида Олтиариқ туманида турли тадбирлар ўтказилди.
"Сардор" тантаналар саройида туманда яшаётган меҳнат фаҳрийлари, кекса-нуронийлар таклиф этилиб, "Эҳтиром ила эъзоз, эътибор" деб номланган маданий тадбир ва концерт дастури намойиш этилди.
Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Маданият бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси хамкорлигида ташкил этилган маросимга Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Вазирлиги бошқарма бошлиғи, Нуронийлар жамғармаси раиси С. Ғаниев, вилоят нуронийлар кенгаши раиси З. Раҳмоновлар ташриф буюришди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев давра иштирокчилари - кекса ва нуронийларни туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ва режадаги вазифалар ҳақида қисқача таништирди. Жамиятда ўзининг фаоллиги билан ҳокимлик ва ижро органлари ишига кўмакдош бўлаётган фахрийларга миннатдорчилик билдирди. Тадбир меҳмонлари иштирокида бир гуруҳ фаол нуронийларга совғалар топширилди.
Туман прокурори Р.Тиллаев ҳам кексаларга туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги йўлида қўшаётган хиссалари учун миннатдорчилик билдирди.
Республика вакили С. Ғаниев олтиариқлик кексалар туманни турли соҳада ривожланиши учун қўшган хиссалари тўғрисида гапирди.
Туман Нуронийлар кенгаши раиси К.Пармонов кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар учун раҳмат айтди.
Тадбирда нуронийларга эл суйган санъаткорлар, маҳоратли ошпазлар сидқидилдан хизмат кўрсатишди.
Отахон ва онахонлар дунёга тинчлик, юртимизга фаровонлик, ватандошларимизга саодат тиладилар. Инсон қадрини улуғлаб, халқ манфаатларини устун қўйган ислоҳотлар асосчиси - Президентимиз ҳамда Янги Ўзбекистон бунёдкорлигида ташаббус кўрсатаётган вилоят ва туман ҳокимлари, тадбиркорлар, фермерлар ва меҳнаткаш халқимизни дуо қилдилар.