Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила тикланди ва икки нафар болажонлар ота бағрига қайтишди
2022-10-07 18:15:04 176
⚡️Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади, оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишди, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда⚡️ ⚡️Хусусан, бюронинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ҳам нафақат алимент ундириш, балки оилаларни тиклашга катта аҳамият берилмоқда⚡️ ⚡️ФИБ Риштон туманлараро судининг 09.09.2022 йилдаги карздор Х.Ш.дан ундирувчи Х.Р. фойдасига икки нафар фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ўтказилган суҳбатлар натижасида 03.10.2022 йил куни ушбу оила ярашди ва фарзандлар отасининг бағрига қайтишди ва ижро иши тамомланди