Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МЕҲР КЎРСАТИШ УЛУҒ ФАЗИЛАТ
2022-10-07 18:03:58 192
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17-январдаги 26-сонли қарорига асосан, чин ётим ҳамда ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларнинг моддий рағбатлантириш, уларнинг истак ва хохишларини амалга ошириш мақсадида "Меҳр дафтари" платформаси яратилган. Ушбу платформага киритилган ота-онасиз ва улар қармоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий хаётдаги фаоллигини таъмирлаш, эркин яшашлари ва билим олишлари, ўз имконият ҳамда иқтидорларини намоён қилишлари учун қўллаб -қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Жумладан, Олтиариқ туманидаги "Меҳр дафтари" га киритилган болалар ҳам туман ҳокимлиги ва хукуматимизнинг доимий диққат марказида.
Туман хокими, Болалар ҳуқуқларини химоя қилиш комиссияси раиси Ш. Турдалиев, туман ҳокимлиги қошидаги Болалар ҳуқуқларини химоя қилиш Шўъбаси мудири А. Эргашевлар иштирокида уч нафар ўқувчи-болаларга "Меҳр дафтари" платформаси жамғармаси маблағлари хисобидан Ноутбук - компютер жамланмаси топширилди.
Бундан ташқари ҳокимлик томонидан ота-онасиз ва улар қарамоғисиз қолган болаларнинг таълим-тарбия олишлари, ўз лаёқат ва қизиқишлари бўйича қўшимча машғулотларга жалб қилиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.