Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШАРҚ МФЙда САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2022-09-28 18:15:26    212

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани ҳокими Ш. Турдиалиев Шарқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда 20 нафардан зиёд фуқаролар ўз мурожаатлари билан қатнашдилар. Мурожаатлар асосан, Шарқ МФЙ Водил кўчасида яшовчи аҳоли фойдаланаётган электр тронсформаторини янгисига алмаштириш, шу кўчадаги ичимлик суви қудуғини туман Сув таъминот корхонаси балансига ўтказиш, Қапчуғай кўчасидаги электр узатиш симёғочларини янгилаш, кўп қаватли уйлар жойлашган худудда қўшимча хожатхона қуриш, алимент масаласи, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, дўкон қурилиши, Умра зиёратига бориш, МФЙни бино билан таъминлаш масалаларида бўлди.

Трансформаторни алмаштириш масаласи туман ҳокимлиги ҳамда электр тармоқлари корхонаси билан ижобий хал этилиши, сув қудуғини балансга олиш борасида тайёрланадиган кадастр хужжатлари учун маблағни туман ҳокимлиги томонидан ажратилиши, дўкон қурилиши билан боғлиқ масалада кадастр бўлими томонидан қайта кўриб чиқилиши, Шарқ МФЙдаги кўп қаватли уйлар учун қўшимча хожатхона қурилиши учун ҳокимлик томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди, алимент ундириш бўйича Шарқ ҳамда Қапчуғай МФЙлари хотин-қизлар фаоллари Суд билан расмиятчиликда фуқарога амалий ёрдам беришлари тайинланди.

Гулистон МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган, нуроний онахонга массуллар томонидан шу куннинг ўзида ногиронлик аравачаси олиб бориб берилди.

Шарқ МФЙ учун хизмат хоналари ажратиш масаласида, шу худдудда жойлашган, туман ҳокимлиги ихтиёрида бўлган маҳалла гузаридан жой ажратилиши ва таъмирлаш ишлари учун ҳокимлик томонидан маблағ берилиши юзасидан тааллуқли мутахассисларга тавсиялар берилди.

Қабул жараёнида мутасадди ташкилот раҳбарлари, мутахассислар иштирок этдилар.

Туман ҳокими шу куни Олтиариқ 1-сонли Касб-ҳунар мактабининг ўқув ишлаб чиқариш ва амалиёт жараёни билан танишди. Мактабининг ички имкониятлари ҳамда мавжуд техник васиталар ёрдамида аҳолига хизмат кўрсатиш ва устахоналар ташкил қилиш, қўшимча иш ўриноари ҳамда даромад олиш манъбаларини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди. Талабалар билан касб маҳорати ва ташаббускорлик мавзуларида скҳбат ўтказилди.