Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИАРИҚ УЗУМЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ

×

 2022-09-28 18:14:24    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Фарғона вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Улар доирасида бугун “Олтиариқ узумчилик” фестивали ҳам бўлиб ўтди.

Фестивал иштирокчилари Олтиариқ тумани, Узумчи маҳалла фуқаролар йиғинида кутиб олинди. Тадбирга Италия, Покистон, Қозоғистон, Белорусия давлатлари делегациялари, қўшни вилоятлардан меҳмонлар ҳамда вилоятимизнинг туризм соҳаси мутахассислари ташриф буюрдилар.

Фестивал доирасида оммавий ахборот воситалари ходимларининг ПРЕСС тури ташкил қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Ахмедов фестивал иштирокчиларига Олтиариқ узумчилиги ҳамда агротуризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берди.

Журналист, блогерлар ва фестивал иштирокчилари Олтиариқ узумчилиги бўйича етарли маълумотларга эга бўлишди.

Фарғона вилоят Татар маданий маркази ва Қирғиз маданий маркази раҳбарлари ҳамда улар қошидаги бадиий хаваскорлик тўгараклари иштирокчилари ҳам ўз дастурларини намойиш этишди.

Туман ҳокимининг ўринбосари А.Исломов туманда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажми ва экспорти билан таништирди.

Олтиариқлик миришкор деҳқонлар узумчилик борасидаги ўз маҳорат ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Хорижликлар учун аҳоли хонадонларида етиштирилган узумларни томоша қилиш, токдан ўзлари узум узиб ейиш анчайин завқли бўлди.