Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

26-СЕНТЯБР - ДХХ ходимлари куни

×

 2022-09-28 18:13:23    188

PDF yuklash
Chop etish


Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси хамда туман хокимлиги билан хамкорликда 92-29"Д" харбий қисмда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари куни муносабати билан "Ватан тинчлиги - олий саодатдир" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев, ДХХ бошлиғи Азизбек Ахмаджонов, ИИБ бошлиғи Муроджон Қундузов, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзатилло Файзиев ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    Туман хокими барча харбий хизматчиларни байрам билан муборакбод этиб, Давлат чегараларини ишончли ва сергак қўриқлашдаги хизматлари учун бир гурух харбий хизматчиларга туман хокимлигининг қимматбахо совгалари ва ташаккурномаларини топширди.

     Катпут маданият уйи санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар аскарлар ва уларнинг оила аъзоларини рақсга чорлади.

Туман ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар аскар ва зобитларга яратилган шароитлар, оилавий ва хўжалик эҳтиёжларини таъминлаш, маданий ва спорт тадбирлари масаласида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.