Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ ЖАМОА ЯНГИ БИНОДА

×

 2022-09-28 18:05:44    128

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани Чинортаги мфй да янгиланишлар давом этмоқда. Бугунги кунгача маҳалла фуқаролар йиғини ўз биносига эга эмас эди.

Президентимизнинг маҳалла тизимидаги ислоҳотлари натижасида ташкил этилган бешлик соҳа ходимлари фаолият бошлаганига хали кўп вақт бўлмади.

Маҳалла раиси Б. Ғаниев, Ҳоким ёрдамчиси К. Юсупов, Хотин қизлар фаоли З. Эргашева, Ёшлар етакчиси А. Холматов, Профилактика инспектори А.Мирзаевлардан иборат янги, ёш жамоа ҳамжиҳатлик билан ўз вазифаларини бажаришга киришдилар. Худуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фуқароларнинг манфаатларини таъминлаш ишлари дастлабки натижаларни кўрсатмоқда.

Ишчан жамоага қулай шароит яратиш борасида 2-Сектор раҳбари, туман прокурори ҳамда туман ҳокими кўмаги билан ҳизмат хоналари учун бино ажратилди.

МФЙ ходимлари ва маҳалла фаолларининг хомийлиги билан таъмирлаш ва маслаштириш ишлари бошлаб юборилди.

МФЙ биноси битганида маҳалла аҳолиси учун ҳам қулай ва замонавий маскан сифатида совға бўлиши турган гап.