Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули
2022-09-28 18:02:03 277
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон хуқуклари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Камилов Алишер Одиловичнинг сайёр қабули билан биргаликда ташкил этилди. Қабулда туман ҳудудида яшовчи 23 нафар фуқаролар турли мурожаатлар билан иштирок этишди. Асосан, уй-жой, коммунал ҳизматлар, йўлларни асфальтлаштириш, светофор ўрнатиш, таълим кредитлари, ишга жойлаштириш, оилавий ва мулкий муносабатлар хусусидаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 2 нафар фуқаро мурожаати шу ернинг ўзида ижобий хал этилди, 6 та мурожаат бўйича бир кундан беш кунгача кўриб чиқиб, хал этишлик учун муҳлат тайинланди, 7 та мурожаатлар юзасидан мутахассислар томонидан хуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар таълуқлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.